АсосийDunyo

Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга камайди — ​ЖССТ

'Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга камайди — ​ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 2,7 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу — 10-16 октябрь саналарига нисбатан 15 фоиз кам кўрсаткич. 

Шунингдек, касаллик оқибатида 8,5 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди ва ўлим ҳолатлар статистикасида 13 фоиз пасайиш қайд этилди.

Хусусан, касалланишлар сонининг сезиларли камайиши Африка (-41 фоиз) ва Европа (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида кузатилди. Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида эса 2 фоиз ўсиш аниқланди. 

Ўлим ҳолатлари ҳам Африка (-72 фоиз), Европа (-24 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (-13 фоиз) давлатларида камайди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:

Германия —  498 787 нафар,
Франция — 307 610 нафар, 
Хитой — 285 348 нафар, 
АҚШ — 255 116 нафар,
Италия —252 777 нафар. 

17-23 октябрь кунлари СOVID-19 дан энг кўп ўлим ҳолатлари кузатлган давлатлар:

АҚШ — 2538 нафар,
Россия — 636 нафар,
Италия — 586 нафар,
Франция — 484 нафар,
Хитой — 469 нафар. 

    Бошқа янгиликлар