Бугун, 30 октябрь куни соат 15:27 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Лайлатуғон" кўчасида "МАTIZ" русумли автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:32 да етиб борган ва ёнғин соат 15:38 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарлангани айтилади.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Ёнғин натижасида фуқароларни тан жароҳати олиш ва халок бўлиш холатлари қайд этилмади",-дейилади хабарда.
30.10.2022 12:34
Тошкентда "Matiz" бутунлай ёниб кетди






