Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Ёзишича, "олх .уз" платформасида "Кредитга тилла ва бриллиантлар" номли эълонни кўриб, уни жойлаштирган шахс билан телеграм орқали боғланган.
Шунда харидор сотувчидан 20 грамм тилла тақинчоқларни олишини айтган. "Сотувчи" эса бунинг учун олдиндан 2,2 млн сўм пулларни банк картасига ўтказиб беришини айтган. Харидор эса у сўраган пулларни ўтказиб, тўлов қилган.
Шу пайтнинг ўзида фирибгар "сотувчи" харидор билан гаплашган барча ёзишмаларни ўчириб, йўқ бўлиб қолган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс олдин ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 24 ёшли аёл эканлиги аниқланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






