1

Жиноятга ундаган қасос

ЖИНОЯТ 30.08.2016, 16:32
Теглар: Жазо, Жиноят
Жиноятга ундаган қасос

Садир қирқ йиллик умрининг асосий қисмини панжара ортида ўтказгани учунми, ҳар қалай турмушнинг кундалик ташвишларидан анчайин йироқлашиб кетган экан. Сўнгги маротаба жазодан озод қилингандан кейин ҳам киндик қони тўкилган хонадонда бир кун бўлишга улгурди, холос... “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, деганларидек, Садирнинг яна эски касали қўзғади. Кўнгли “шайтон суви”дан ичиб, дунё ташвишларидан фориғ бўлишни истади. Улфатлари билан гузарга чиқиб, чойхонада ош қилишди. Беш-олти шиша ароқ ичилди. Садирнинг кайфи тарақ бўлиб, ўтмишдаги воқеалар хаёлидан ўта бошлади. Даставвал, кўз олдига гўёки бир пайтлар унга ёмонлик қилган одамлар келди. Улардан бири Салим бобо эди. У ошнаси Ўктамдан “Салим бобо тирикми, йўқми”, деб сўради.

— Ҳа, тирик, ҳалиям қабристонда қоровул. Тинчликми, нима учун сўраяпсан?!

— Ўзим, шунчаки...

— Бежизга сўрамаяпсан, шекилли. Салим бобода ҳалиям хусуматинг борга ўхшайди. Қўй, энди ўтмишдаги гина-кудуратларни унут, у киши ҳам анча кексайиб қолди.

— Менга ақл ўргатма, нима қилишни ўзим яхши биламан. Хавотир олма, ҳеч нарса бўлмайди. Улар яна бир оз яйрашди. Ҳамма уй-уйига тарқалаётганда,  Ўктам Садирни огоҳлантирди.

—  Садир, бирон-бир ишкал чиқариб юрмагин, тағин.

Тўғри уйингга бор, хўпми!?

—  Бўпти, Ўктам хотиржам бўл, - у шундай деди-ю қўл силтаб қўйди.

  Оёғини судраб босаётган Садир уйига зўрға етиб келди. Ошхонадан пичоқни олиб, Салим бобо билан орани очиқ қилиш учун қабристонга шошилди...

Шарпа

  Салим бобо 86 ёшда. Кексалигига қарамасдан, суяги меҳнатда қолганлиги боис, бўш ўтиргиси келмайди. Қишлоқ қабристонида қоровуллик қилади. Бугун ҳам одатдагидай тонг саҳардан қабристон сари йўл олди, Куни билан мўлжаллаб қўйган юмушларини бажарди. Кеч бўлиб, кетишга тараддудланиб турган ҳам эдики, дарвоза томондан кимнингдир қораси кўринди. Ким бўлди экан кеч бўлганда, дея ўша томон йўналди.

Тавқи лаънат

  ...Садир биринчи марта қамалганда 20 ёшга тўлган навқирон йигит эди. Панжара ортида унинг юрагини ваҳм босди, энди ҳаётим нима бўлади, “қамалган” деган тавқи лаънатдан қачон қутуламан? Шунга ўхшаш чек-чегараси йўқ ўйлар уни эсанкиратди. Бахтга қарши қамоқхонада ҳам, у ердан чиққандан кейин ҳам унинг изтиробларини тушунадиган, дардига малҳам бўладиган, тўғри йўл кўрсатадиган одам топилмади. Ёшлигидан, ғўрлигидан, билагидаги кучидан фойдаланиб қолишни мўлжаллаган “меҳрибонлар” “ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, ҳаммаси яхши бўлиб кетади", дея елкасига қоққанча тасалли беришди.

  Ғаразли манфаат, нафс балоси йўлида орттирган ҳамтовоқларининг йўриғига юрган Садирнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи марта “ўтириб” чиқишига тўғри келди.

Йиллар қасос ўтини алангалатди

Бешафқат вақт, мақсадсиз ўтган йиллар ўз ишини қилди. Унинг хулқ-атворини ўзгартириб юборди. Минг таассуфлар бўлсинки, бир пайтлар юрагини  офтоб нуридек илитган ва энтиктирган орзу-ҳаваслари аллақачон сўнган. Вужудини аллақандай аламзадалик, ўч олиш истаги эгаллаб олган. Ҳозир қаршисидан келаётган одамдан ўч олиши керак. Кейин нима бўлса бўлар...

Қабристондаги учрашув

—  Салом, бобой, куну тун қабристонда юрасиз-у ҳалиям тириклигингизга ҳайронман.

  Қария овоз эгасини таниди-ю, гапидаги совуқ оҳангни сезиб, бир сесканди.

— Нега ундай дейсан, Садир. Худо берган умрни яшаб юрибман-да.

— Мени нима дейишим билан ишингиз бўлмасин. Мен ёмон одамман. Шунинг учун кетма-кет ўтириб чиқдим. Яна “зона”га қайтгим келяпти.

— Ўзинг яқинда чиқдинг. Бундан буёғига кўпчиликнинг дуосини олиб, ҳаётингни ўнглаб олсанг бўлармиди, болам.

—  Насиҳатингиз ўзингизга сийлов. Охирги марта қамалишимда сиз сабабчи бўлгансиз. Менга туҳмат қилгансиз. Энди менга барибир, яна қамалсам ҳам ўчимни оламан.

Садирнинг важоҳатидан чолни қўрқув босди. Ўзини ҳимоя қилишга уринди.   Аммо кексайиб қолган эмасми, қочиб кетолмади. Йиртқичнинг чангалига тушди. Садир чолни уриб, дўппослай бошлади. Аммо барибир хумордан чиқмади.   Ўзи билан олиб келган пичоқни чолга ўқталди. Буни кўрган Салим бобо тамоман ўзининг йўқотди. У ялина бошлади:

— Мен сенга туҳмат қилмаганман. Сенга нотуғри айтишган, болам.

—  Ўзингни оқлашга уринма, бо¬бой. Бошимдан ўтказган қийинчиликларим эвазига товон тўлайсан.

Ялинаётган ожиз одам қаршисида янада ваҳшийлашган Садир пичоқни чолнинг кўкрагига санчди. Бу ҳол бир неча бор такрорланди. Қўрқувдан нафаси бўғзига тиқилганиданми, қария овозини ҳам чиқаришга улгурмади. У ерга юзтубан йиқилди. Лаҳзалар ичида содир бўлган ҳодисадан Садир гангиб қолди ва зудлик билан қабристондан ғойиб бўлди.

Кимдир ачинди, кимдир афсусда, аммо қонун ўз сўзини айтди...

Садир қабристондан чиққач, маҳалладаги дўконга кириб пиво ичди. Сигарет олиб чекаркан, сотувчига деди: 

— Сиздан қарз бўлиб қолдим. Қарзимни қайтаролмасам рози бўласиз. 

Сотувчи Садирнинг бу гапидан ҳаётнинг паст-баландини кўриб босилиб қолибди, инсоф бергани чин бўлсин, деб ичида хурсанд бўлган бўлса, кейинги сўзларидан ҳайрати ошди. 

—  Эртага маҳалладан эшитасиз. Салим бобони ҳозир ўз қўлим билан ўлдириб келяпман. Мана, қўлимда қон изи ҳам бор.

Садир шундай деб дўкондан чиқиб кетди.

Қабристондаги қотиллик ҳақида эшитганда, ҳамқишлоқларнинг ҳуши бошидан учди. Кимдир Салим бобонинг ҳаёти шу та[лит якун топганига ачинди. Кимдир яна қамаладиган бўлибди-да, дея умри елга совурилаётган Садир¬нинг қилмишидан афсусланди. Суд ҳукми билан Садир умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

Исматулла МАМАНОВ, 
жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг судьяси.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

16.08.2021, 12:20

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.Унга кўра, Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1