АсосийJamiyat

Сурхондарёда ҳам шифокор калтакланди

'Сурхондарёда ҳам шифокор калтакланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ангор туман тиббиёт бирлашмасида 3 нафар фуқаро травматолог шифокор Ж.Ени калтакланганлиги ҳақида тарқалган хабар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.  

Ҳолат бўйича маълумот берган туман ҳокимлигига кўра, воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни соат тахминан 15:20 ларда сдир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлими шифокори Ж.Э. ва 3 нафар фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққан. Шу ерда бўлган тиббиёт ходимлари уларни ажратишган. Республика суд тиббий экспертизанинг берган хулосасига кўра, жанжал натижасида шифокор Ж.Э. “Енгил” тан жароҳати олганлиги аниқланган.  

Ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бўлими томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шифокорларнинг калтакланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш – фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Айни пайтда депутатлар ушбу қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.  

    Бошқа янгиликлар