АсосийJamiyat

Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи кечирилди

'Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи кечирилди'ning rasmi

Комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.

Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилган.

️Маълумот учун,  шу йилнинг  30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари 38 нафар Мустақил Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги айбланувчи оиласи бағрига қайтарилган эди.

️Комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.

 

    Бошқа янгиликлар