Кеча, 1 ноябрдан Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Қоплонбек" пости 1,5 йилга ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” ўтказиш пункти 1 декабрдан бошлаб ёпилади.
Маълум бўлишича, бунга реконструкция ва модернизация ишлари сабаб бўлган.
Остона шаҳрида 28 октябрь куни бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида бу бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари келишувга эришган.






