АсосийJamiyat

Махсус тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

'Махсус тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тест имтиҳонида қоидаларни бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро М.Ф. ўрнига бошқа фуқаро киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

"Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз" дейилади хабарда.
 

    Бошқа янгиликлар