1

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

ЖАМИЯТ 31.08.2016, 12:03
Теглар: Доллар, Аэропорт, Божхона
Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига барча тоифадаги шахслар томонидан нақд хорижий валюта олиб кирилишига чеклов йўқ, бунинг учун фақат ёзма декларация тўлдирилади. 5 минг АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидаги бошқа хорижий валюта мажбурий тариқада божхона декларацияси билан ўтказилади. Ушбу суммадан юқори валютани олиб кириш учун эса божхона идоралари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома тақдим этилгач рухсат берилади. 

Киритилган ўзгаришлар туфайли мазкур чеклов ва ТС-28 шакли бекор қилинади. Яъни, Ўзбекистонга хорижий валютани олиб киришда декларация тўлдириш тартиби сақлаб қолинади, лекин ТС-28 шакли тақдим этилмайди. Ушбу ўзгаришлар хорижий валютанинг мамлакатдан олиб чиқилишига ҳам тааллуқли.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1