АсосийJamiyat

Германия юк машина ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда

'Германия юк машина ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номзодларга қўйиладиган талабларни маълум қилди. Номзодлар учун талаблар:

• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;
• немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гёти институти сертификати);
• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;
• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);
• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

- Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;
- Германияга бориш харажатларини қоплаш; 
- турар жой харажатларини қоплаш;
- доимий меҳнат шартномаси;
- қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);
- қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;
- ҳар йили 27 кунлик таътил;
- қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади. 

    Бошқа янгиликлар