1

Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевга икки хонали уй тортиқ қилинди

ЖАМИЯТ 31.08.2016, 18:10
Теглар: Спорт, Рио–2016
Олимпиада совриндори Муроджон Аҳмадалиевга икки хонали уй тортиқ қилинди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Наманган бокс мактаби тарбияланувчиси Муроджон Аҳмадалиевга вилоят марказидаги икки хонали уй тортиқ қилинди. Бу ҳақда “Газета.уз” Наманган вилоят ҳокимлиги сайтига таяниб хабар қилди.

Вилоят ҳокимлигида Олимпия совриндори ғалабасига бағишлаб ўтказилган маросимда спортчига Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида барпо этилаётган кўпқаватли уйдан икки хонали хонадон калити берилди.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида 13 нафар ўзбекистонлик совриндор бўлди. Улар томонидан 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медали қўлга киритилиб, мамлакатнинг Олимпия ўйинларидаги энг яхши натижаси қайд этилди. Умумий натижага кўра Ўзбекистон 21- ўринни банд этган бўлса, бокс бўйича жаҳонда биринчи поғонани эгаллади.

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1