АсосийJamiyat

Пойтахт, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги қурилиш бошқармаларининг раҳбарлари ишдан бўшатилди

'Пойтахт, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги қурилиш бошқармаларининг раҳбарлари ишдан бўшатилди'ning rasmi

Бешта ҳудуддаги қурилиш бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан қурилиш бошқармаларидаги қуйидаги лавозимларда ўзгаришлар бўлди:  

  •  Соҳибжон Джумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;  

 

  • Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Махмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;  

 

  • Зохиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;  

 

  • Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Рахмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;  

 

  • Саид Тухтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди;  

 

  • Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – шаҳар бош архитектори лавозимига Шовкат Дусмухамедов номзоди маъқулланди;  

 

  • Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди. 
  •  

    Бошқа янгиликлар