Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда "Миллий" телеканалининг "Миллар" информацион дастури хабар берди.
Таъкидланишича фожеа 28 октябрь куни соат 14:30 да туманнинг Янгиобод МФЙда содир бўлган. 13-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси тўгаракдан сўнг, уйга қайтиш вақтида, юк ортиб келаётган тиркамали "Москвич"га осилиб чиқишга уринган. Бироқ, у оёғи тойиб, йиқилиб тушган. Машина эса уни босиб ўтган.
Бола ўқитувчиси томонидан шифохонага олиб борилган, лекин, кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.