АсосийSport

"Катта дубулға": Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

'"Катта дубулға": Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди'ning rasmi

Озарбайжонда старт олган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.  

Сўнгги мусобақаларда ажойиб кураши билан ўз вазнида жаҳон элитасини ёриб кираётган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик спотчи устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият самарқандлик дзюдочи учун Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 500 рейтинг очкосини тақдим қилади.  

Шунингдек, Сита Қадамбоева (-52 кг) бронза медали учун баҳсда полшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолоятида "Катта дубулға" турнирларидаги илк медаль бўлди.  

Бироқ Кемран Нуриллаев (-60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

    Бошқа янгиликлар