Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Қирғизистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу ўйинни бошқаришда Эрматовга қанот ҳакамлари - Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Қирғизистон Футбол Федерацияси матбуот хизматининг учаршувни бошқарадиган ҳакамлар ҳақида берган хабарида Равшан Эрматовнинг 2010, 2014 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатлари, 2012 йилдаги Олимпиада, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги каби йирик мусобақаларда ишлагани, жаҳон чемпионатларида бошқарган ўйинлари сони бўйича рекорд соҳиби экани таъкидланади.
Шунингдек, Равшан Эрматов 2015 йилда Globe Soccer Awards тақдимотида энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилгани хабарда алоҳида қайд этиб ўтилган.
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...