1

Тошкент бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, соврин жамғармаси рекорд миқдорда бўлади

СПОРТ 08.11.2022, 11:44
Тошкент бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, соврин жамғармаси рекорд миқдорда бўлади

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилиши тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий каналида маълум қилинди.

"Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализим ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Тарихда илк бора бизда рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси бўлади - 5,2 миллион АҚШ доллари. Биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллардан берилади", - деди IBA президенти Умар Кремлёв.

 

"Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади", - деди Сакен Полатов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1