Ижтимоий тармоқларда Тошкентда "Ласетти" ва "Нексия-2" ўртасида содир бўлган автоҳалокат акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 19.30 ларда Муқимий кўчасида содир бўлган.1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Нексия-2" автомашина ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги "Ласетти" автомашина тўқнашган.
Оқибатда "Нексия-2" йўловчиси 1998 йилда туғилган Ш.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, "Ласетти" ҳайдовчиси, "Нексия-2" ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.






