Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинини ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди, деб хабар бемоқда ЎФФ матбуот хизмати.
Миллий терма жамоа чартер рейс билан Доҳага йўл олди. Жамоа аъзоларидан – Азиз Ҳайдаров сонининг орқа қисмидан олган жароҳати сабабли 6 сентябрь куни Қатарга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга бормайдиган бўлди.
Терма жамоанинг 23 нафар футболчиси “Ал Саад” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга йўл олди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин учун таркиби:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).
Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”).
Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон).
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...