АсосийJamiyat

Чинозда участкавой судхўрдан олган машинани ҳужжатларсиз бошқариб юргани айтилмоқда

'Чинозда участкавой судхўрдан олган машинани ҳужжатларсиз бошқариб юргани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чинозлик судхўр 23 ёшли йигитни қўрқитиб "Кобальт" автомашинасини олиб қўйиб, ўзини цехида қулдек ишлатгани сабаб йигит ўзини осиб жонига қасд қилган айтилган хабарлар тарқалди. Унда марҳумнинг "Кобальт"ини  участкавой ҳужжатларсиз ҳайдаб юргани қайд этилган.  

Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби ушбу хабардаги ҳолатга ойдинлик киритар экан, воқеада профилактика инспектори иштирок этмаганлиги ва машинани Чиноз тумани ИИБ навбатчилик қисмида хизмат қилувчи Мардонбек Боқиев олгани аниқланган.  

М. Боқиев "Кобальт" автомашинасини фуқаро Ж.А. дан ўзаро келишув асосида сотиб олганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда шу ва хабарда келтирилган бошқа ҳолатлар Чиноз тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар