Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан бошлаб барча АГТКШ Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган махсус иш тартибига ўтказилади. Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг хабар беришича, газ қуйиш шохобчалари фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди.
"Об-ҳавонинг пасайиши шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бирламчи вазифа ҳисобланади", — дейилади хабарда.
Хабарда келтирилишича, жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, вазият ўнгланиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.






