АсосийSport

ЖЧ–2018 саралаши. Қатар – Ўзбекистон учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Бугун, 6 сентябрь куни Осиё қитъсидан ЖЧ-2018 саралашининг финал босқичи 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Қатар меҳмони бўлади.

Тошкент вақти билан 21:00 да старт оладиган мазкур ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари қора рангдаги мотам боғичида майдонга тушадилар.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоасининг мурожаатига кўра, Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси муносабати билан 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар