1

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида чемпионлик кубоги 3 та стадионга олиб чиқилади

СПОРТ 12.11.2022, 15:08
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида чемпионлик кубоги 3 та стадионга олиб чиқилади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг сўнги тур баҳслари бўлиб ўтади.  Аввалги мавсумларга назар ташлайдиган бўлсак, кўп холларда чемпион номи сўнги турдан анча аввал маълум бўларди. Бу йилги мавсум эса мухлислар сабрини сўнги тургача "синовдан ўтказди".  

Бугун 7 та стадионда ўтадиган ўйинларидан кейин чемпион, совриндорлар ва Про лигага йўл оладиган жамоа номи аниқ бўлади. Чемпионлик кубоги эса бараварига 3 та стадионга олиб чиқилади.

Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, "Пахтакор" 51 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Пахтакор"нинг ғалабаси ориқча ҳисоб-китобларсиз клубни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқади. Дурангдан, "Навбаҳор" фақат АГМКни ютиш орқали фойдаланиб қолиши мумкин. Чунки наманганликлар ҳисобида 50 очко мавжуд ва иккинчи ўринда кетмоқда. Агарда "Пахтакор" мағлубиятга учраб, "Навбаҳор" дуранг қайд этса, очколар тенглашади. Жорий йилги ўзаро учрашувларда устунлик "Пахтакор" томонида. Бундай ҳолат рўй берган тақдирда Максим Шацких шогирдлари биринчи ўринда қолишади. "Насаф" футболчилари "Олимпик"ни мағлубиятга учратишлари эвазига "Пахтакор"га етиб олишади ва икки жамоада ҳам бир хил 52 очкодан бўлади. Ўзаро ўйинларда қаршиликлар 4, пойтахт клуби 1 очко ишлаган. Бунда "Насаф" чемпионликни расмийлаштиради.

Хуллас, барчасига бугун 17:00 да старт оладиган баҳслардан сўнг маълум бўлади.
Сиз қайси жамоанинг имкониятларини юқорироқ баҳолайсиз? Овоз беришингиз мумкин...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1