Доҳа шаҳридаги "Jassim Bin Hamad" стадионида Қатар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ниҳоясига етди.
Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекистон термасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ягона гол 86-дақиқада Егор Кримец томонидан киритилди.
Футболчилар ушбу ягона гол ва ғалабани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлашди.
Мазкур гол амалда бизга уч очкони тақдим этди ва термамизни 1-ўринга олиб чиқди.
ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси 3-босқич.
Қатар - Ўзбекистон — 0:1
Гол: Егор Кримец (86)
Қатар: Умар Барри, Муҳаммад Мусо, Абдулкарим Ҳасан, Буалем Хуҳи, Карим Будиаф, Аҳмад Ёсир, Родриго Табата (Али Асадулла, 64), Аҳмад ал-Саид, Акрам Афиф, Ҳасан ал-Ҳайдос, Себестян Сория-Куинтана
Ўзбекистон: Александр Лобанов - Виталий Денисов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев - Сардор Рашидов (Александр Гейнрих, 60), Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сервер Жепаров (Жавоҳир Соҳибов, 81) - Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.





