Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема жароҳатлари туфайли “Осасуна”га қарши Испания чемпионати 3-турида майдонга туша олмайди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.
Маълумотларга кўра, Роналду ва Бензема клубнинг барча аъзолари билан мушғулот ўтказишган. Улар ҳатто юқори формада эканини ҳам намойиш этган. Аммо жамоа устози Зинедин Зидан футболчиларнинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамаяпти.
Маълумот учун, “Реал” ва “Осасуна” ўртасидаги учрашув 10 сентябрь, шанба куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.