АсосийDunyo

Канадада коронавируснинг янги тури аниқланди

'Канадада коронавируснинг янги тури аниқланди'ning rasmi

Торонто университети олимлари Онтариодаги оқ думли кийикда  САРС-CоВ-2ънинг янги  вариантини аниқладилар ва уни кийикдан одамга юқиш ҳолатини тасдиқладилар. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.

Янги вариант  Б.1 вирусининг авлоди бўлиб, у аждодларига нисбатан 76 та кўп мутацияга эга. Таққослаш учун: алфа, бета ва делта вариантларида 24 дан 24 гача бўлган. 

Тадқиқотчилар, шунингдек, янги вариантнинг генетик кетма-кетлигини Онтариода бир вақтнинг ўзида одамларда топилганлар билан солиштиришди.

Таъкидланишича, Канада соғлиқни сақлаш агентлиги овчилар ва бошқа одамларнинг ёввойи табиат билан алоқа қилиш хавфини камайтириш бўйича янги тавсиялар берган.

“Буларга тана гўшти билан ишлашда тегишли шахсий ҳимоя воситаларини кийиш, тана гўштини очиқ ҳавода ёки яхши ҳаво айланадиган жойда сақлаш, ҳар қандай паразит, вирус ёки бактерияларни ўлдириш учун гўштни 74°C ҳароратда пишириш киради”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар