АсосийJamiyat

Фуқароларни АҚШ ва Хитойга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

'Фуқароларни АҚШ ва Хитойга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, фуқаро С.А. фуқаро У.О.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига АҚШга жўнатиш учун виза ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 800 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Сергели туман бўлими, ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, фуқаролар Э.Х. ва Ш.Т. фуқаро Ф.О.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг номига Хитойдан чақирув таклифномасини жўнатиш ва ушбу давлатга кириш визасини тайёрлаб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 300 минг сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар