Ўзбекистонда узоқ муддатдан бери илк бор коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи сезиларли ошди ва республиканинг қатор ҳудудларида беморлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, кеча, 17 ноябрь куни Ўзбекистонда 69 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди. Ундан аввалги кун беморлар сони 61 нафарни ташкил этган. Бу сўнгги кунларда касалланиш яна кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда.
2022 йил 17 ноябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг:
-1 нафари Бухоро вилоятида,
-2 нафари Наманган вилоятида,
-1 нафари Самарқанд вилоятида,
-2 нафари Сурхондарё вилоятида,
-1 нафари Хоразм вилоятида,
-6 нафари Тошкент вилоятида,
-56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Мавзуга доир:
Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна ошди — ЖССТ






