АсосийJamiyat

Бекободдаги Маданият уйи дўконга айлантирилди

'Бекободдаги Маданият уйи дўконга айлантирилди'ning rasmi

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти “Бекобод цемент АЖ”га қарашли бўлган “Бекобод цемент маданият уйи” биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилди. Тошкент вилояти “Бекобод цемент АЖ”га қарашли бўлган “Бекобод цемент маданият уйи” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Маълум қилинишича, Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, ҳудудлардаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар