АсосийJamiyat

Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб қўйди (видео)

'Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси йўлни тўсиб қўйди (видео)'ning rasmi

Ижтиомий тармоқларда жорий йилнинг 19 ноябрида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида автомобиль йўли маҳаллий аҳоли томонидан тўсиб қўйилгани акс этган видео тарқалди. 

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Жарқўрғон тумани марказига олиб борувчи 4Р-100б автомобиль йўли юк кўтариш қобилияти бир ўққа тушадиган тегишли меъёрий оғирликдан оғир бўлган юк автомобилларининг мунтазам равишда ҳаракатланиши оқибатида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Маълум қилинишича, ҳозирда  туман "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан биринчи навбатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари эса аҳоли вакиллари билан учрашиб, 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11 км қисмини таъмирлаш ишлари 2023 йил  биринчи чорагида амалга оширилиши белгиланганлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришган.

Қайд этилишича, аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ушбу масала Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан назоратга олинган.

 


 

    Бошқа янгиликлар