Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон-Ёзёвон йўлида 10 га яқин машина иштирокида катта авария бўлгани ҳақида ҳақида хабар ва видеолар тарқалган эди.
Андижон вилоят ИИБнинг маълум қилмшича, автоҳалокат 10 та машина иштирокида эмас, балки Бўстон туманида автобус ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида автобуснинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлган, яна бир нечта йўловчилар шифохонага жойлаштирилган.