Фарғонада аёл ўзининг уч танишини пичоқлади

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 21:14
Фарғонада аёл ўзининг уч танишини пичоқлади

Ижтимоий тармоқларида "Олтиариқ туманида 3 нафар қиз пичоқланди" сарлавҳали хабар тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат ўрганиб чиқилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи М.М.( аёл ) Олтиариқ тумани Бозорбоши МФЙ, “Яшилхиёбон” номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р.  ҳамда У. Р.лар билан жанжаллашиб,  ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.  

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми "м"  банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1