1

Қашқадарёда 11 та археологик объектга 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 17:48
Қашқадарёда 11 та археологик объектга 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланди

Бош прокуратура томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан биргаликда Қашқадарё вилоятида жойлашган маданий мерос объектларининг сақланиши, тикланиши, таъмирланиши аҳволи ўрганилди.

Вилоятда жойлашган 1468 та маданий мерос объектлари танлов асосида бевосита жойида ўрганилганда, 500 дан зиёд маданий мерос мерос объектларидан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Шунингдек, 11 та археология мероси объектларига 6 млрд сўмга яқин зарарлар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Жумладан, Қарши туманида жойлашган V-VIII асрларга оид “Дўнгтепа”, “Номсизтепа” ва “Авлиётепа” археология мероси объектлари қисман бузилиши оқибатида объектларга 1 млрд. 488 млн. сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, ўрганишда маданий мерос объектларига ноқонуний ўрнатилган 5 та ташқи реклама баннерлари олиб ташланиши, ижара шартномаси тузмасдан маданий мерос объектидан фойдаланиб келаётган 10 нафар тадбиркорнинг фаолияти қонунийлаштирилиши, 11 та маданий мерос объектларидаги ноқонуний қурилмалар бузиб ташланиши таъминланди ҳамда 37 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва судларга 7 та ариза киритилди.

Назорат тадбирлари бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1