1

Боку тинчлик шартномаси бўйича Ереванга жавоб қайтарди

ДУНЁ 29.11.2022, 09:06
Боку тинчлик шартномаси бўйича Ереванга жавоб қайтарди

Ереван Бокунинг тинчлик шартномаси бўйича таклифларига жавобини олди. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

“Биз Озарбайжонга муносабатларни тартибга солиш бўйича ўз таклифларимизни, яъни тинчлик шартномаси лойиҳасини тақдим этгандик ва кеча уларнинг жавобларини олдик. Шу боис муҳокамалар давом этмоқда”, — деди у. 

Вазирнинг таъкидлашича, Арманистон томони бу масалада имкон қадар тезроқ келишувга эришишга умид қилмоқда. 

“Бу жараёнда халқаро ҳамкорларимизнинг воситачилик ҳаракатлари ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин”, — дея қўшимча қилган Мирзоян.

Вазир Озарбайжон томонидан қандай жавоб олингани тафсилотларини ошкор қилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1