1

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 09:56
“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилди

Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида тренинг ташкил этилди. Бу ҳақда “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

“Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш ва ушбу йўналишда юқори даромад топиш орқали қишлоқ аҳолиси, биринчи навбатда аёллар ва ёшларнинг турмуш даражасини оширишни назарда тутади. Томорқа хўжаликларини ташкил қилиш ва бошқаришда кўникмаларни ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш, уларни амалиётга жорий қилиш ва янги, юқори рентабелли уруғ ва кўчатлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади”, дейди Ўзбекистон Аграр соҳа аёллари уюшмаси раиси Адиба Аҳмеджонова.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар етакчи фермер хўжаликлари фаолияти билан танишишди ва уларга зарур тавсиялар берилди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1