1

Тошкентда мактаб ўқувчилари ва сотувчи йигитлар муштлашди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 11:02
Тошкентда мактаб ўқувчилари ва сотувчи йигитлар муштлашди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқувчилари ва дўкон сотувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида мактаб ўқувчилари дўкон сотувчилари томонидан калтаклангани айтилган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни тахминан соат 14:00 ларда 17 ёшли 4 нафар мактаб ўқувчиси (А.Д., М.А., Х.К., М.В.) Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган дўконлардан бирига кириб, сотувчи ёрдамчиси 2005 йилда туғилган Ш.Л. ва унинг танишлари 2004 йилда туғилган С.Ҳ. ҳамда 2005 йилда туғилган С.Ҳ. билан ўзаро гап талашиб қолган. Сўнгра улар дўкондан чиқиб, Қуйлиқ 4-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдига бориб ўзаро жанжаллашган.

Жанжал оқибатида икки нафар вояга етмаган Х.К. ва М.В. тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилган, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1