Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ғазнаси яна бир олтин медаль билан бойиди.
Эркаклар ўртасида дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз Одилжон Тулендибоев финалгача бўлган барча рақибларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи бразилиялик Да Сильвани мағлуб этиб, Паралимпия чемпионига айланди.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпия ўйинларидаги тўртинчи олтин медали бўлди.





