1

Солиқ кодексига қўшимча киритиш режалаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 13:35
Солиқ кодексига қўшимча киритиш режалаштирилмоқда

“Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда давлат Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда:

* Қуйидагилар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларни қўллашни бекор қилиш:

▫️бўш турган бинолар;

▫️фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;

▫️яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;

▫️қурилиши тугалланмаган обектлар.

* Жисмоний шахслар ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда ер солиғининг оширилган ставкасини қўллашни тўхтатиб туриш.  

* Электротехника тармоқ корхоналарига вақтинчалик солиқ имтиёзлари бериш.

Муҳокама 2022 йил 8 декабргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1