Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 5 декабрь соат 12:00 ҳолатига шаҳрда жами 900 га яқин автобуслар йўналишларга чиқарилган.
"Йўлларда юзага келган музламалар натижасида кузатилаётган тирбандликлар жамоат транспортининг ҳаракат тезлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда", - дейилади хабарда.






