1

Солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 117 %га ошган — ДСҚ

ИҚТИСОДИЁТ 06.12.2022, 12:27
Солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 117 %га ошган — ДСҚ

Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг 11 ойида солиқ органлари томонидан 135,8 трлн сўм тушумлар таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 трлн сўмга ёки 117 % ўсишга эришилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Жумладан, солиқ турлари кесимида:

-мол-мулк солиғидан 3,6 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 трлн сўмга ёки 157%га;

-ер солиғидан 4,8 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 трлн сўмга ёки 133%га;

-АОСдан 2,3 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 700 млрд сўмга ёки 144 %га;

-ҚҚСдан 30,4 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 трлн сўмга ёки 133 %га;

-ЖШОДСдан 21,5 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 128%га ўсишга эришилди.

1-ярим йилликда солиқ турлари кесимида тушумлар

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1