АсосийJamiyat

⚡️Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

'⚡️Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШларда  АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Нефтгазинспекция" баёнот берди. 

Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги “ДОН” хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.

"Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди", дейилади инспеция баёнотида.

    Бошқа янгиликлар