АсосийJamiyat

Журналистларнинг яқинлари ижтимоий тармоқлардаги постлари учун ИИБга чақиртирилди

'Журналистларнинг яқинлари ижтимоий тармоқлардаги постлари учун ИИБга чақиртирилди'ning rasmi

"Oyina.uz" портали Бош муҳаррири ўринбосари Инобат Аҳатова ҳамда "Gazeta.uz" нашри фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров фейсбукдаги пости учун яқинларини ИИБга чақиртирилганлиги ҳақида хабар беришган эди. 

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсовнинг маълум қилишича, журналистларнинг яқинлари Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан чақирилган. Улар билан суҳбат чоғида жамоатчилик фаоллари томонидан жамиятдаги турли ҳодисаларга ҳамда вақтинчалик қийинчиликларга холис ёндашиш сўралган. 

Таъкидланишича, ҳолат бўйича масъулларга танбеҳ берилган.

"Ҳозирги кунда жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминланиши, ижтимоий ҳодисаларга танқидий ёндашув фақатгина қувватланади. Айнан шуни учун жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан алоқаларни амалга ошириш Ички ишлар органларининг ахборот хизматлари орқали йўлга қўйилган ва таъминланиб келинмоқда.

Келажакда Ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолиятингиз бўйича сўровлар ёки таклифлар келиб тушганда Ички ишлар органларининг Ахборот хизматларига боғланишингизни сўраймиз", - дейилади баёнотда.

 

 

    Бошқа янгиликлар