Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бош прокурорнинг маълум қилишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган "Ҳудудгаз Тошкент" филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олингани ҳақида маълум қилинган эди.






