АсосийJamiyat

Тошкентдаги "Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги "Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 12 декабрь куни соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Ўрда” МФЙ  Пахтакор кўчасида жойлашган “Илҳом” театри биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда  ФВВ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.

 Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 кв.м майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли  ёнғиндан бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган.  

 Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар