13 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:29 да Венгриянинг WizzAir авиакомпаниясига тегишли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди.
Ўзбекистонга янги: Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналишини очган AirBus А321 нео самолёти анъанага кўра сув аркаси, экипаж аъзолари ва 141 нафар йўловчи карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2023 йилнинг 25 январидан бошлаб WizzAir Тошкент аэропортига ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни бошлашни режалаштирган.
WizzAir — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда (Венгрия) жойлашган.






