Бухоро вилоятида Пешку туманида ўзгани қаматиб юбориш билан қўрқитиб, товламачилик қилган шахс ушланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, "Навгаҳон" маҳалласида яшовчи 72 ёшли Э.Р. исмли эркак 7 декабрь куни Ромитан тумани "Қоқиштувон" маҳалласида яшовчи 25 ёшли фуқаронинг ҳаракатларидан норози бўлиб, туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилган. Шундан сўнг уни қаматиб юборишини айтиб қўрқитиб, аризасини қайтариб олиш эвазига 30 миллион сўм беришини талаб қилган.
Бухоро вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бўлими ҳамда Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан ўткзилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Р. ўзаро келишувга асосан 17,75 миллион сўм нақд пулларни товламачилик йўли билан қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






