АсосийJamiyat

Фарғона водийсидаги бир нечта халқаро аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди

'Фарғона водийсидаги бир нечта халқаро аэропортлар фаолияти вақтинча чекланди'ning rasmi

Қалин туман ва кўриш чегарасининг пастлиги бир нечта халқаро аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатишлар кечиктирилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар қилди. 

Хусусан, манзил аэропортидаги ноқулай об-ҳаво туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY87 (Урганч — Фарғона) рейси Урганч аэропортида ушлаб қолинди. 73 йўловчиси бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:35 да учиши лозим эди.

Кўриш чегараси 25 метрдан кам бўлганлиги сабабли HY71/72, HY84 (Фарғона — Самарқанд, Фарғона — Тошкент) рейслари бекор қилинди. Шунингдек, "Фарғона" аэропорти Санкт-Петербургдан учган самолётни қабул қила олмади ва борт "Тошкент" аэропортига йўналтирилди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9628/9627 (Тошкент — Фарғона — Москва) ва HY081 (Тошкент — Фарғона) йўналишидаги рейслари учиш вақти ўзгартирилди.

Қуюқ туман (кўриш — 300 метр) HY622 (Москва — Андижон) рейси учиш аэропортида бир неча соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Хозирда самолёт кутиш зонасига йўналтирилди ва муқобил аэродромга жўнаб кетади.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортида бир қатор рейслар қолдирилган. Беқарор об-ҳаво туфайли аэропорт вақти-вақти билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишларни чеклашга мажбур бўлмоқда.

Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортларида яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар