"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлганида қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича ҳам кўрсатма берган эди. Таъкидланишича, Тошкентда автобус ҳайдовчилар маошининг оширилишига ушбу кўрсатма асос бўлган.
"Тошшаҳартрансхизмат" жамоат транспорти ҳайдовчиси касбида ишлаш истагида бўлганларни (71) 233-03-23 ва (93) 505-03-23 телефонлари орқали мурожаат қилишларини сўрамоқда.






