АсосийJamiyat

Миграция агентлиги Қозоғистон ва Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

'Миграция агентлиги Қозоғистон ва Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди'ning rasmi

Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Хусусан, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.

"Шу муносабат билан, ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар