1

Artel компанияси оғир шароитда ёлғиз яшаётган бешариқлик онахонга маиший техника тўпламини совға қиладиган бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 16.12.2022, 13:43
Теглар: Artel, Бешариқ
Artel компанияси оғир шароитда ёлғиз яшаётган бешариқлик онахонга маиший техника тўпламини совға қиладиган бўлди (видео)

Бундан бир неча кун аввал darakchi.uz’да Фарғона вилояти Бешариқ тумани “Қўрғонча” ҚФЙда яшовчи 71 ёшли онахоннинг оғир яшаш шароити, абгор аҳволга келиб қолган уйи, туман ҳокими онахоннинг уйига бориб, ҳолидан хабар олгани ва қишдан қийналмай чиқиши учун ҳокимлик томонидан ярим тонна кўмир уйига келтириб беришгани ҳақида видеохабар эълон қилинган эди.

Ҳоким онахоннинг ҳолидан хабар олгани борганда аҳоли кўмаги билан янги уй қуриб беришни ваъда бериб, ўз вақтида хабар ололмагани учун онахондан узр сўрайди.

Ушбу видеохабардан сўнг ҳар доим хайрли ишларга “лаббай” деб турувчи миллий брендларимиздан бири бўлган “Artel” компанияси онахонга ўзларининг махсус сертификатини топширишди. Сертификат онахонга уй учун керак бўлувчи барча маиший-техника воситаларини бепул харид қилиш имконини беради. Яъни янги уй қуриб битказилганидан сўнг ушбу сертификат билан “Artel”нинг исталган филиалига бориб,  телевизор, совутгич, газ плитаси, яримавтомат кир ювиш машинаси, микротўлқинли печ ҳамда чангютгич каби техника воситаларини қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.

Туман ҳокими уй қурилишини баҳор фаслида бошлашни маълум қилган. Кўп эмас, яна қисқа фурсатлардан сўнг сизни воқеалар тафсилоти ҳақида хабардор қилиб борамиз.

 

Шарҳлар

Artel дунёнинг биринчи рақамли халқаро савдо кўргазмасида иштирок этди

07.09.2022, 09:51

Artel компанияси Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган "IFA Berlin — 2022” электроника ва маиший техника маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этди.  Жорий йилнинг 2-6 сентябрь кунлари...
Artel Россиядаги энг йирик сотув тармоғи бўлган “M.Video-Eldorado” билан шартнома имзолади

07.07.2022, 18:12

Жорий йилнинг 24 июнь куни Россиянинг электроника ва маиший техника бозоридаги энг йирик чакана сотувчиларидан бири ҳисобланган “M.Video-Eldorado” гуруҳи бошқарув директори Сергей Ли Artel компнаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1