Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 13 декабрь куни соат 13:00 ларда Қўшкўпир тумани Ҳайробод қишлоғида яшовчи 38 ёшли фуқаро "Lacetti" русумли автомобилни маст ҳолатда катта тезликда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда у йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, йўлнинг чекка қисмида тўхтаб турган "Nexia"дан тушган 35 ёшли фуқарони уриб юборган.
Оқибатда фуқаро олган тан жароҳати оқибатида туман шифохонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, маст ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.






